Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун хорижий иштирокчилар етиб келди

8 июнь 2024 йил
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда илк маротаба Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси ташкил қилинмоқда. 

Жорий йилнинг 9-14 июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро олимпиадада дунёнинг 19 та мамлакатидан 120 нафар иқтидорли ёшларнинг (30 та жамоа) иштирок этиши кутилмоқда. 

Бугун 8 июнь куни Таиланд, Вьетнам, Қатар, Беларус жамоалари Тошкент шаҳрига, Россия Федерацияси вакиллари Бухоро вилоятига олимпиадада иштирок этиш учун етиб келишди. 

Тошкент шаҳрида йиғилган барча иштирокчилар эртага Бухоро вилоятига йўл олишади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu