Бухоро шаҳрининг "Пойи Калон" ансамблида “Турон” мактаб театри танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирок этди ва бу каби тадбирларнинг ёшларнинг иқтидорини кашф этишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, танловнинг якуний натижалари эълон қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган балларга кўра:
Навоий вилоятининг “Ибрат“ жамоаси 1-ўрин,
Наманган вилоятининг “Ибрат издошлари“ жамоаси 2-ўрин,
Қорақалпоғистон Республикасининг “Тан нури“ жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Ғолиб жамоа хорижга таълим саёҳатига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, мактаб жамоалари танлов давомида намойиш этилган саҳна кўринишлари учун “Энг яхши саҳна спектакли”, “Энг яхши режиссорлик иши”, “Энг креатив жамоа” каби номинациялар билан тақдирланишди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг “Тан нури” жамоаси аъзоси Ниёзбек Бойназаров “Энг яхши актёр”, Хоразм вилояти “Ёш театрчилар” жамоаси вакили Динара Сафаева эса “Энг яхши актриса” номинациясида ғолиб деб топилди.
Барча ғолибларни чин дилдан табриклаб, келгуси ишларида ҳам муваффақият тилаймиз!