Вазир Бухородаги таълим муассасаларига ташриф буюрди

5 июнь 2024 йил
image

Айни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Дастлаб вазир Бухоро туманидаги 23-умумтаълим мактабида бўлиб, таълим маскани фаолияти билан яқиндан танишди. 

Мазкур мактабда йил давомида кўплаб иқтидорли ўқувчилар инглиз ва корейс тили сертификатига эга бўлди. Шу билан бирга, муассаса ўқувчилари “Самбо” кураш тури бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

Вазир ўрганиш ишлари жараёнида якунланган ўқув йилида эришилган  натижалар, педагоглар сифат таркиби билан қизиқди. Ёзги мавсумда таълим муассасасида ташкил этилган соғломлаштириш майдончасини кўздан кечирди.

Сўнгра Ҳилола Умарова олис Пешку туманидаги 45-давлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбирида иштирок этди. 

Боғчада болажонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди ҳамда тарбиячилар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, вазир тумандаги ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Муассасадаги ободонлаштириш ишлари, физика, кимё лаборатория хоналарини кўздан кечирди. 

Ҳилола Умарова мактаб педагоглари билан учрашиб, уларнинг муаммолари ва таълим сифатини ошириш борасидаги таклифларини ўрганди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu