Вазир ўринбосари Қорабоғдаги Мирзо Улуғбек мактабида бўлди

4 июнь 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари  Фарҳод Боқиев айни кунларда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг 8-йиғилишида иштирок этиш мақсадида Қорабоғда бўлиб турибди.

Учрашувлар аввалида вазир ўринбосари Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қорабоғ ҳудудининг Фузулий шаҳрида барпо этилган Мирзо Улуғбек номидаги мактабида бўлди. 

Вазири ўринбосари учрашув давомида мактабдаги таълим жараёнлари билан яқиндан танишди. 

Озарбайжон Фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев Ўзбекистон Республикаси делегациясига мактаб фаолиятини янада жадаллаштиришда ҳамкорлик қилишни таклиф этди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu