МАКТАБЛАРДА ЯКУНИЙ ДАВЛАТ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

28 май 2024 йил
image

Мамлакатимизда умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. 

Якуний аттестация жараёнларини бошлашдан аввал Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Сўнгра имтиҳон низоми билан барча ўқувчилар таништирилиб, битирувчилар она тили ва адабиёти фанидан якуний давлат имтиҳонларини топширди.

2023-2024 ўқув йили якуни бўйича ўқувчилар олган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ёзма шаклда ўтказилди.

Ҳар бир имтиҳон билетида она тили ва адабиёт фани бўйича 7-8-9-синфлари мавзулари қамраб олинган. Билет саволларига тайёргарлик кўриш ва жавоб бериши учун умумий 120 дақиқа вақт берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu