“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди

17 май 2024 йил
image

Марказий ҳарбий округга қарашли “Сазаган” полигонида “Ватан таянчи” отряди аъзолари ўртасида мудофаа вазири кубоги учун ўтказилган “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ғолиблари аниқланди.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев, Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев иштирок этишди.
“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақаларининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари қуйидагича кўринишда якун топди:
Биринчи ўрин – Қорақалпоғистон Республикасининг Қанликўл туманининг “Лочин” ва Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг “Лочин” жамоасига;
Иккинчи ўрин – Тошкент шаҳри Учтепа туманининг “Темурбеклар” жамоасига;
Учинчи ўрин – Қашқадарё вилояти Муборак туманининг “Ёш лочинлар” жамоасига насиб этди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu