"Мактаб чемпионлари" лойиҳасига старт берилди

15 май 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Британия Кенгаши ва Норвич тил таълими институти ҳамкорлигида "Мактаб чемпионлари" лойиҳаси доирасида семинар-тренингларга старт берилди.

Икки кун давом этувчи ушбу ўқув машғулотларида республикамиз бўйлаб инглиз тили фани устозлари иштирок этмоқда.

Мазкур лойиҳанинг мақсади унда иштирок этувчи миллий консультантларни тайёрлаш ҳамда уларнинг мактаблар жамоалари билан ишлашига кўмаклашишдан иборат.

Маҳорат дарслари Норвич Тил таълими институти директори Том Киддле томонидан ўтказилмоқда.

Тренинг доирасида узлуксиз касбий ривожланиш концепцияси ҳақида умумий тушунчани шакллантириш, ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашини қўллаб-қувватлаш, ўқитувчилари орасида узлуксиз таълим олиш муҳитини шакллантириш йўллари муҳокама қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu