Ўқитувчилар учун SEL касбий ривожланиш дастури иш бошлади

14 май 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан UNESСO ташкилоти билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг ижтимоий, ҳиссий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган SEL дастури иш бошлади.

Тадбирни вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев очиб берди ва ушбу дастурнинг таълим муҳитини яратишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Унда шунингдек, UNESСO ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади, Қори Ниёзий номидаги Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти мутасаддилари, психолог ҳамда педагоглар иштирок этди.

4 кун давомида бўлиб ўтадиган тренингларда 50 нафардан ортиқ педагоглар ўқувчилар билан мулоқот кўникмалари, замонавий рақамли воситалардан унумли фойдаланиш бўйича билим ва малакага эга бўлади.

Курслар инглиз тилида олиб борилади ва лойиҳанинг кейинги босқичларида иштирокчилар ўз тажрибаларини ҳамкасблари билан бўлишади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu