PISA-2025 ТАДҚИҚОТЛАРИ ОЛДИДАН ТАЖРИБА-СИНОВ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

11 май 2024 йил
image

Хабарингиз бор, юртимизда халқаро PISA-2025 тадқиқотлари олдидан тажриба-синов жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тажриба-синовлари ўсмирларнинг саводхонлиги, креатив фикрлаш қобилияти, мактабда олган билимларини турмушда қўллаш, бир сўз билан айтганда мустақил ҳаётга тайёргарлигини баҳолаш жараёнлари ҳисобланади.
Бугун тадқиқотлар Қорақалпоғистон Республикасида белгиланган жадвал асосида 23 та умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилмоқда. 
Айни вақтда Нукус шаҳридаги 13-, 47-, 48-, 49-мактабларида жараёнлар давом этмоқда. Бунда ҳар бир мактабда 56 ўқувчидан қатнашиш белгиланган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu