ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА “EDUCARD” ЛОЙИҲАСИ ЖОРИЙ ҚИЛИНМОҚДА

25 февраль 2021 йил
image

Мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ҳамда уларнинг ота-оналарига қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратиш мақсадида “Educard” лойиҳаси жорий қилинмоқда.  

Лойиҳадан асосий мақсад ўқитувчилар ҳарид қиладиган товарлар ҳамда фойдаланиладиган  ҳизматларга турли кўринишдаги чегирма ва имтиёзларни (Cashback) тақдим этишдан, шунингдек ўқитувчиларга имтиёзли кредитларни онлайн тарзда ажратишдан иборат. 

 

Шу билан бирга ушбу лойиҳа доирасида ўқувчи ва уларнинг ота-оналари учун бир қатор енгилликлар ва имкониятлар тақдим этилиши кўзда тутилган, бунда ёшларда иқтисодий маданият ва молиявий саводхонликни ривожлантириш, уларга ота-оналар томонидан берилган маблағларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда доимий назорат олиб бориш имконияти берилади. Бундан ташқари пуллик тўлов асосида кўрсатиладиган турли хил таълим ресурсларидан ва хизматларидан фойдаланишда ҳам молиявий имтиёзлар тақдим этиб борилади. 

Маълумот учун: Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Халқ таълими вазирлигига Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) ҳамда “Universal Bank” АТБ томонидан таклифлар келиб тушди ва тажриба синов кўринишида, амалдаги пластик карталар тўлиқ сақланган ҳолда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Учтепа туманларида амалга ошириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди. 
Шу ўринда, Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар, ўқувчи ҳамда уларнинг ота-оналарига қўшимча шарт-шароит ва қулайликлар яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилади. 

Ҳамкорлик бўйича таклифларни homiy@xtv.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu