Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги қарори билан Халқ таълими вазирлигига умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини тайёрлаши бўйича вазифалар белгиланди.
Республика таълим маркази мазкур дарслик ва ўқув методик мажмуаларни хато ва камчиликларсиз, сифатли нашрга тайёрлаш мақсадида
????муҳаррир,
- мусаҳҳиҳ,
- таржимон,
- рассом,
- дизайнер,
- дарслик саҳифаловчи мутахассисларни ҳамда
- рус тили йўналишида таҳсил олган ижтимоий, аниқ ва табиий ҳамда амалий фан мутахассисларини фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга таклиф этади.
Номзодлар 2021 йилнинг 1 март санасига қадар rtalimmarkazi@gmail.com электрон почтаси орқали қуйидагиларни юборишлари сўралади:
- Номзод иш тажрибаси ҳамда қайси жараёнда қандай мутахассислик бўйича ишламоқчи экани ҳақида маълумот;
- Резюме;
- Паспорт ва диплом нусхалари.
Иш тажрибаси: 3-6 йил
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Зиё 6-А уй
Телефон: +(998)93 183 50 70
Танлов асосида саралаб олинган юқори тажриба ва малакага эга мутахассислар муносиб иш ҳақи ва қулай шароит билан таъминланади.