Мактаб директорлари учун ўқув-семинар ташкил этилди

24 апрель 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаевга бириктирилган мактаб директорлари Тошкент шаҳридаги 255-умумтаълим мактабининг таълим-тарбия жараёни ва жамоада соғлом муҳитни яхшилашга қаратилган ижобий иш тажрибасини ўрганди.

Тадбир иштирокчилари муассасада йўлга қўйилган «Юксалиш» радиоси ва “Жонли бурчак” фаолияти билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш ўринлики, ушбу мактабларда таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар сифат таркибини яхшилаш, янги ўқув дастурларини жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланиб, йил сўнггига қадар мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинган эди. Вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан ҳар бир мактабнинг ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu