Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарорига асосан, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун ўтказилган биринчи босқич тест синовларида максимал баллнинг 80 ва ундан юқори фоиз натижани қайд этган номзодлар иккинчи босқичга тавсия этилган.
Иккинчи босқичда номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 23-27 апрель кунлари суҳбат ўтказилади.
Шу муносабат билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларнинг 2-босқич касбий маҳоратини баҳолаш бўйича Низом, баҳолаш мезонлари ва ҳудудларда суҳбат ўтказиш жадвали тасдиқланди.
Ҳар бир номзод ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан суҳбат топширадиган куни ва вақти бўйича қўшимча хабардор қилинади.