Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёда инсон капиталини ривожлантириш бўйича минтақавий директори Михал Рутковски бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув давомида томонлар:
“Таълим сифатини оширишга қаратилган миллий баҳолаш тизимини яратиш, соҳа мутахассислари малакаси ва тажрибасини ошириш” ҳамда
“Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаларини муҳокама қилишди.
Тадбир якунида Вазирлик ва Жаҳон Банки келгусида самарали ҳамкорлик алоқаларини давом эттириш ҳамда уларни ривожлантириш истагида эканлигини билдирди.