Мактабларда ўқувчилар давоматининг реал кўрсаткичлари таъминланмоқда

12 февраль 2024 йил
image

“Мактаб – ота-она – маҳалла” узвий ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Миллий гвардия ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, вазирлик масъул вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзоларининг жойларда ўтказаётган ўрганишлари давомида мактаб директорларига давомат кўрсаткичларини аниқ ва очиқ кўрсатиш бўйича зарур тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг натижаси сифатида кўплаб мактабларда ушбу жараён намунали ташкил этилиб, ўқувчиларнинг дарслардаги айни вақтдаги иштироки ва электрон платформа кўрсаткичларининг бир хиллиги ортмоқда.   

Жумладан, ўтган ҳафта мобайнида пойтахтимизда жойлашган 24- ва 125-мактабларда юқори синф ўқувчиларида давомат кўрсаткичи паст бўлсада, электрон платформага киритилган маълумотлар билан синфлардаги реал ҳолат ўртасида тафовут аниқланмаган.

Шу муносабат билан ушбу мактаб директорлари — Одинахон Зиёева ҳамда Бобур Мирхолиқовларга Миллий гвардия томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu