Жорий йилнинг 15 апрель куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 10-мактабда бўлди.
Дастлаб, таълим муассасасида ўқувчиларга яратилган шароитлар ҳамда моддий-техник база кўздан кечирилди. Мактаб педагоглари билан суҳбат жараёнида Бахтиёр Саидов бугун улар томонидан ўқувчиларга кўрсатилган эътибор, эртамиз учун муҳим пойдевор эканлигини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра вазир 8-9-синф ўқувчиларининг дарс жараёнларида қатнашиб, иқтидорли ва билимдон ўқувчиларга ноутбук ва бадиий китоблар тақдим этди.