Сайт тест режимида ишламоқда

“Конституция – тараққиёт пойдевори” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

7 декабрь 2023 йил
image

Айни вақтда бутун Республикамизда жойлашган таълим муассасаларида Бош Қомусимиз қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда.

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда вазир Ҳилола Умарова иштирок этиб, барчани ушбу сана муносабати билан самимий табриклади ҳамда  Бош Қомусимизнинг яратилиш тарихи, унинг ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, вазирлик масъуллари ҳам сўзга чиқиб, Конституция инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва тотувлик тамойилларига риоя этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишнинг кафолати экани ҳақида атрофлича фикр билдиришди.

Тадбир доирасида вазирлик ходимлари ўртасида ўтказилган "Менинг Конституциям ва давлат тилим" мавзусидаги диктантлар танлови ғолиблари вазир томонидан тақдирланди.

Саводхон ходимларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu