Фарғона вилоятида “Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги Ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув” мавзусида республика психологлар форуми ўтказилди.
Таълим тизимида фаолият юритаётган психологларнинг ижодий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил етилган мазкур форумда ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда психологлар иштирок етди.
Тадбир якунида форум резолюцияси қабул қилиниб, ўқувчиларнинг психологик саломатлигини муҳофаза қилиш, уларнинг барқарор ижтимоий ва интеллектуал ривожланишини таъминлаш, турли хил зўравонлик кўринишларининг олдини олиш ва уларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш, илғор тажрибаларга асосланган касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий услубларини жорий етиш каби устувор вазифалар белгилаб олинди.