Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан Андижон вилояти Асака туманида 16-18 сентябрь кунлари Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг Дзюдо туридан “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” республика финал босқичи ўтказилди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан ташриф буюрган ёш спорчилар ўз вазн тоифалари бўйича беллашишди.
Умумжамоа ҳисоби бўйича якуний натижалар:
1-ўрин Тошкент вилояти
2-ўрин Андижон вилояти
3-ўрин Самарқанд вилояти
3-ўрин Хоразм вилояти эгаллашдилар
Ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.