Санкт-Петербургда ўтган футбол мусобақасида ғолиб бўлган 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Тошкентга етиб келишди.
Улар Тошкент халқаро аеропортида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари томонидан тантанали кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида БРИCС+ мамлакатларининг В халқаро муниципал Форуми доирасида спорт-маданий Конгресси бўлиб ўтди.
Унда 11-12 ёшли футбол жамоалар қаторида А.П.Хлебушкина номидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ғалаба қозонишди.