416 та мактабда 9- ва 11-синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражаси синовдан ўтказилади

28 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги  ҳамкорлигида ўқувчиларни жисмоний ҳаракатланишга йўналтириш орқали уларни саломатлигини мустаҳкамлаш қаратилган "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини қабул қилишга старт берилмоқда.
Жорий йилининг ноябр ойида 416 та умумий ўрта  таълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларидан спорт синовлари қабул қилинади. 

Спорт синовлари ихтиёрий ва махсус талаблардан иборат бўлиб, ўқувчиларнинг  чидамлилик, куч, эгилувчанлик ва тезлик имкониятларини ривожланганлик даражасини аниқлайди. 

2024 йил март-апрел ойларида барча умумий ўрта таълим мактабларининг 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшларидан қабул қилинади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu