Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчилари аниқланди

18 октябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан ҳамкорликда “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” Республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодир Холбўтаев, вазирлик масъуллари ва бутун Республикадан келган она тили ва адабиёт ҳамда ўзбек тили устозлари қатнашишди. 

Маълумот ўрнида: мазкур танлов 3 босқичда бўлиб ўтди. 

Якуний натижаларга кўра энг юқори балл тўплаган она тили ва ўзбек тили фани ўқитувчилари  (ҳар бир ўринга 1 нафар она тили ва 1 нафар ўзбек тили устозлари) қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишди:

1-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” I даражали дипломи, 25 млн. сўм пул мукофоти;
2-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” II даражали дипломи, Моноблок;
3-ўринга “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” III даражали дипломи, Ноутбук.

Шунингдек, 2 нафар устозга “Ижодкор Устоз” ва “Изланувчан Устоз” номинациялари топширилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu