ХОРАЗМЛИК ЎҚУВЧИ ҚИЗ ГИЛАМДЎЗЛИК ҲУНАРИ ОРТИДАН ҲОЗИРДАНОҚ ПУЛ ТОПИШНИ БОШЛАГАН 

6 октябрь 2023 йил
image

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида халқ амалий санъатининг ўзига хос марказлари бўлиб, улар жаҳон маданиятига буюк бадиий қадриятлари билан ҳисса қўшган.

14 ёшли Айпери Атаева гиламдўзлик санъатига қизиқиши туфайли 2 йил олдин Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Гиламдўзлик" тўгарагига қатнаша бошлади.

Айперининг тўқиган гиламлари республикамизда ўтказилган бир неча ижодий кўргазмаларда иштирок этиб, иштирокчилар олқишига сабаб бўлган.

Ҳозирда гилам тўқишни яхши ўзлаштиргани учун нафақат республикамизда, ҳатто хорижий мамлакатларда ҳам ўзининг ижодий ишлари сотувини йўлга қўйиш орқали оилавий бюджетга ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Айперининг энг олий мақсади ўзбек-туркман гиламчилигини ривожлантириб, шу орқали Ўзбекистонни бутун дунёга танитишдан иборат. У аллақачон орзулари йўлида ҳаракат қилишни бошлаб юборган.

Айпери шу кунгача сотган энг қиммат гилами 200 АҚШ доллар бўлиб, ҳунари ортидан ҳар ойлик энг кам даромади 1 миллион сўмни ташкил қилади.

Азиз ота-оналар! Сиз ҳам фарзандларингизни "Баркамол авлод" мактабларига бериб, уларнинг қобилиятларини ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu