Диққат, танлов!

15 сентябрь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги таълим муассасаларида Ўқитувчи ва устозларнинг мавқеини оширишда қаратилган энг яхши видеороликлар танлови ташкил этилмоқда

Танлов @mmtv2023 телеграм канали орқали уч босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

Танловда умумтаълим муассасалари 15 сентябрдан – 20 сентябрь кунига қадар @mmtv2023 телеграм манзилига 5 дақиқагача бўлган битта махсус ижодий ролик юбориши лозим.

Видеолавҳалар (ҳар битта ҳудуддан 3 тадан (жами 42 та) ташкилий қўмита томонидан кўриб чиқилади ҳамда 23 сентябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғида яратиладиган саҳифасига овоз йиғиш учун жойлаштирилади;

Жорий йилнинг 23-25 сентябрь кунлари (23 сентябрь куни соат 12:00 дан 25 сентябрь куни соат 18:00 га қадар) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифага жойлаштирилган 42 та видеолавҳалар орасидан энг кўп “Like” to plagan 3 ta “Eng yaxshi videolavha” mualliflari “Like” натижалари ва экспертлар гуруҳи хулосаларига кўра ғолиб деб топилади.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu