Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари Ўрта Чирчиқ туманидаги ёшлар билан учрашишди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан вазирликка бириктирилган ёшлар билан очиқ мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммо ва таклифларни жойига чиқиб ўрганиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилиб келинмоқда.
Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев, вазир ўринбосарлари Дилшод Кенжаев, Темур Комилов ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Касимовлар иштирок этишди.
Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Тадбир давомида 24 нафар ёшларга компютер, юк ташишга мўлжалланган электр мотороллер, совун ишлаб чиқариш ускунаси, сартарошлик анжомлари, тикув машинаси, қишлоқ хўжалиги техникалари тақдим этилди.