Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда вазир ўринбосари Темур Комилов, “Ёшлар парламенти” раси Бекзод Тўхтамуродов, вазирлик масъуллари, парламент аъзолари иштирок этишди.
Шунингдек. "Ёшлар парламент" нинг ҳудудлардаги аъзолари ZООМ платформаси орқали учрашувда онлайн иштирок этишди.
Учрашув доирасида:
– “Ёшлар парламенти” билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш,
– ёшлар муаммолари билан ишлаш,
– ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом ижтимоий муҳитни яратишга қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш тўғрисида сўз борди.