ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БОШ МУТАХАССИСИ ВА БИР ГУРУҲ ТИЗИМ ХОДИМЛАРИ «МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР АЪЛОЧИСИ» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

26 январь 2021 йил
image

Халқ таълими вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бош мутахассиси Файзиддин Зарипов Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизими ва ўқувчи-ёшлар орасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшгани учун Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

 

Бундан ташқари, Қуролли кучлар тизимига кирувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз ишига садоқат ва масъулият билан ёндашган 4 нафар умумтаълим мактабларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёрлаш раҳбарлари ҳам мазкур кўкрак нишон билан тақдирланди.

Улар қуйидагилар:

Бахром Тошбухаров – Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани 21-мактаб;

Лола Шафиева – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 42-мактаб;

Ғайратбек Камолов – Андижаон вилояти, Андижон шаҳри 31-мактаб;

Юлдаш Холмуминов – Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани 25-мактаб.

Маълумот учун, «Маънавий-маърифий ишлар аълочиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3898-сон қарори асосида таъсис этилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu