Президент мактаблари тажрибаси асосидаги баҳолаш тизими умумтаълим мактабларида ҳам жорий этилади

20 июнь 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “Мезонларга асосланган баҳолаш тизими” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.

Унда 60 дан ортиқ умумтаълим мактабидан 100 нафардан ортиқ раҳбар кадрлар иштирок этишди.

Тренинг доирасида иштирокчиларга сумматив-форматив баҳолаш тизими ва унинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда интерактив машғулотлар ташкил этилди.

Маълумот ўрнида, ушбу баҳолаш тизими Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда тажриба-синовдан ўтказилган бўлиб, янги ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич тарзда танлаб олинган умумтаълим мактабларида жорий этиш кўзда тутилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu