Айни дамда Белгиянинг Брюссел шаҳрида Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотининг Бошқарув Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилоти Бошқарув Кенгаши аъзоси Усмон Шарифходжаев ҳам иштирок этмоқда.
Кенгаш доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ва 2023-2026 -йилларга мўлжалланган Миллий Йўл харитаси (Натионал Cомпаcт) тақдимоти бўлиб ўтди. Бундан ташқари, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилинди.
Шунингдек, тадбир давомида вазирлик делегацияси ва Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилоти раиси Джакая Киквекева, UNESCO Бош директори ўринбосари Стефания Жанини ҳамда UNICEFнинг Таълим йўналиши бўйича Глобал директори Роберт Женкинс билан истиқболдаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жакая Киквеке Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, ташкилотнинг ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилоти халқаро ташкилот бўлиб, унга 100 дан ортиқ мамлакат ва донор ташкилотлар, хусусан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, UNICEF, UNESCO каби ташкилотлар аъзо ҳисобланади.