“Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” миллий танлови ўтказилмоқда

30 май 2023 йил
image

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Жаҳон таълим дастурининг тўртинчи босқичи, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия тўғрисидаги декларацияси доирасида ҳамда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар” миллий танлови эълон қилинмоқда.

Танловни ўтказишдан мақсад, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек мамлакат аҳолиси ўртасида инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришдан иборатдир.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши ўқув курси;

– “Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” мавзусида энг яхши расм;

– Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши видеоролик;

– Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига бағишланган энг яхши ўкув адабиётлари: босма ўқув адабиёт ва электрон ўқув адабиёти;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши мақола: энг яхши илмий мақола ва энг яхши оммабоп мақола;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши билимдон;

– Инсон ҳуқуқлари бўйича энг яхши инновацион ғоя муаллифи.

Мазкур танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар танлов ишлари, белгиланган намунадаги ариза ва Низом 10-бандида келтириб ўтилган тегишли ҳужжатларни 2023 йил 1 июндан 1 ноябрга қадар konkurs2023@nhrc.uz электрон манзилига юборишлари лозим.

Танлов ғолиблари 2023 йил декабрь ойида ўтказиладиган “Халқаро инсон ҳуқуқлари куни”да эълон қилинади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu