BEELINE UZBEKISTAN ЎҚИТУВЧИЛАР УЧУН ЯНГИ ТАРИФ РЕЖАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚДИ

7 январь 2021 йил
image

Beeline Uzbekistan муҳим касб эгалари учун янги тарифлар ишлаб чиқди. Улар орасида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бор.

“Биз қилаётган ишларингизни қадрлаймиз ҳамда фидокорона ва машаққатли меҳнатингиз учун «РАҲМАТ» айтмоқчимиз! Миннатдорчилик ва қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида биз янги ва фойдали махсус тариф режаларини ишлаб чиқдик”, — дейилади компания хабарида.

Ўқитувчилар учун ишлаб чиқилган тариф режаси – «Устоз Старт» ва «Устоз Профи» бўлиб, бу тариф режалари қўнғироқлар учун катта ҳажмдаги дақиқаларни ва СМСларни, юқори тезликда мобил Интернетни, шунингдек, ҳар қандай танлов учун телеканалларни ва мусиқани бирлаштирадилар!

– Ушбу тариф режалари ноёбдир. Ҳар бир олижаноб касбнинг вакили уларда ўзига хос нарсаларни топади. Абонентлар учун бугунги кунда сифат билан бир қаторда алоқа хизматларининг нархи ҳам жуда муҳимдир. Шунинг учун биз мулоқотда чеклашни истамайдиганлар ва алоқа билан Интернет нархларини кузатишни истаганлар учун идеал бўлган янги ойлик тарифларни ишга туширмоқдамиз. Уларда ортиқча нарса йўқ.

Айтганча, янги абонентлар учун яна бир зўр янгилик – «Устоз Профи», «Шифокор Профи», «Ҳарбий Профи», «Шифокор Старт», «Устоз Старт», «Ҳарбий Старт» тарифларига уланиш пайтида сиз “олтин рақам” танлаш хизматидан фойдаланиб, номинал қиймати 210 500 сўм бўлган рақамни 50% чегирма билан олишингиз мумкин бўлади! – дейди Бахтияр Мўминов, компаниянинг корпоратив сотувларни ривожлантириш бўйича директор.

Тарифларга уланишда абонент фақат ушбу соҳага тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни (иш жойидан маълумотнома, иш гувоҳномаси, ушбу ходим учун ташкилотнинг хати) тақдим этиши керак.

Янги тарифлар ҳақидаги барча маълумотларни компаниянинг расмий веб-сайтидан билиб олиш мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu