Ҳисоботлар

.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда амалга оширган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

6 январь 2025 йил
image

 

Тизимда 10 мингдан ортиқ мактаб ва 38 мингдан ортиқ МТТда 8,7  млн. нафарга яқин тарбияланувчи ва ўқувчига 700 минг нафарга яқин педагоглар таълим ва тарбия бериб келмоқда.

2024 йил давомида мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид 2 та Қонун, 4 та Президент Фармони, 9 та Президент қарори ҳамда 18 та Ҳукумат ҳужжатлари қабул қилинди.

I. Мактабгача таълим борасида:

1. 4 644 та боғча ташкил этилиб, қўшимча 170 310 минг бола ўрни яратилди. Натижада, қамров даражаси 76,0 фоизга (2023 – 74 фоиз) етказилди.

Маълумот учун: 86 та давлат боғчасига 8 438 нафар, 57 та ДХШ асосидаги нодавлат боғчага 4 272 нафар, 10 та хусусий боғчага 415 нафар, 4 491 та оилавий нодавлат боғчага 157 185 нафар болалар қамраб олинди.

Шунингдек, қўшимча 20 020 нафар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлов тизими билан қамров даражаси 96 фоизга (2023 – 93 фоиз) етказилди.

Маълумот учун: 189 та қисқа муддатли гуруҳларга 5 292 нафар, 85 та тўлиқ кунлик гуруҳларга 2 380 нафар, 441 та мажбурий тайёрлов гуруҳларига 12 348 нафар болалар қамраб олинди.

 

2. Республика бўйича 156 та МФЙда қайта жиҳозланган 72 та ISUZU NS-40 автобус негизида ташкил этилган 429 та “АҚЛВОЙ” мобил гуруҳда 9,5 минг нафар (0,4 фоиз) бола қамраб олинди.

3. ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда Наманган ва Хоразм вилоятларида мактабгача таълимнинг муқобил шакли бўлган 20 та “Турли хил ёшдаги мактабгача таълим гуруҳлари” (ўйин гуруҳлари) ташкил этилиб, уларга 496 нафар бола қамраб олинди.

4. Жаҳон банки лойиҳаси доирасида “Болани эрта ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Наманган ва Самарқанд вилоятларида 3 та модель бўйича “Илк ривожланиш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумот учун: Самарқанд вилоятида 768 та оиладан 858 нафар бола, Наманган вилоятида 767 та оиладан 854 нафар бола қамраб олинган.

5. Республикадаги 6 841 та (49 145 та гуруҳ) давлат боғчасига 49 номдаги ўқув-методик ва дидактик материаллар билан таъминланди.

6. Республика бўйича 250 та (68 та, туманларда жойлашган 182 та давлат) давлат боғчаси халқаро MELQO баҳолаш тизими орқали баҳоланди.

Ушбу жараёнда 1 000 нафардан ота-оналар ва тарбияланувчилар,
250 нафардан директор ҳамда тарбиячилар иштирок этди.

Шунингдек, халқаро консультантлар иштирокида MODEL модули бўйича
60 нафар ва MELE модули бўйича 30 нафар ҳисобчи (маълумотларни холис тўпловчилар) учун тренинглар ташкил этилди.

7. А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети билан ҳамкорликда “Миттивой” (Малыш) лойиҳаси доирасида 500 нафар мактабга тайёрлов гуруҳи тарбиячиси учун 72 соатлик малака ошириш курслари ташкил этилди.

8. “KOICA” билан биргаликда “Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини ошириш” дастури доирасида 18 нафар педагог кадрнинг малакаси оширилиб, 35 нафар мастер-тренер тайёрланди.

9. Нодавлат боғчаларнинг 10 000  нафар педагог кадрлари бепул 36 соатлик қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитилди.

10. Республика боғчаларидаги 11 320 нафар методист ва педагог ўртасида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2024” касбий кўрик-танлови ўтказилди.

11. Европа Халқаро хавфсизлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси координатори кўмагида “Веломарафон” тадбири ўтказилиб, 100 нафар тарбияланувчи иштирок этди.

12. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида
4-босқичли “Шахмат” мусобақалари ўтказилди.

Маълумот учун: Мусобақанинг 1-босқичи (МТТ) 67 169 нафар тарбияланувчи, 2-босқичи (туман ва шаҳар) 6 171 нафар, 3-босқичи (ҳудудий) 364 нафар, 4-босқичи (республика) 28 нафар тарбияланувчи иштирок этди.

13. “Mercy corps” халқаро ННТнинг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда “Таълим ва болалар овқатланиши учун озиқ-овқат” халқаро дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятидаги боғчаларда:

– 750 нафар директор, хўжалик мудири ва ошпазлари ва 106 нафар ҳамширанинг малакаси оширилди;

– гуманитар озиқ-овқат (50 тонна кунгабоқар ёғи, 20 тонна сариқ ярим нўхат,
120 тонна бойитилган ун ва 110 тонна гурунч маҳсулотлари) импорти таъминланиб боғчаларга етказиб берилди;

– болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом овқатланиш бўйича ахборот материаллари (плакат, стенд, брошюра, карточкалар, пазллар ва бошқа) ўзбек ва қорақалпоқ тилларида ишлаб чиқилиб, 300 нусхада боғчаларга етказиб берилди;

– 147 нусҳада “Ақлвой ошпаз” болалар боғчалари учун рецепт ва 5 та қўлланмадан иборат бўлган “Саломатлик алифбоси” таълим дастури етказиб берилди.

14. 6 891 та давлат боғчасидаги тарбияланувчиларининг давоматини шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритишни йўлга қўйиш учун 6 910 та планшет ва 6 716 та Wi-Fi роутер билан таъминланди.

Бу орқали электрон табеллар ҳамда асосий кўрсаткичлари шакллантириш, озиқ-овқат натура шаклида харажатлар ҳисобини юритиш имкони яратилди.

15. Республикадаги 170 та давлат боғчаси 170 та интерактив доска ҳамда 5 100 та планшет билан таъминланди.

16. ОПEК иштирокида “Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 20,0 млн АҚШ доллари миқдорида давлат ташқи қарзи жалб қилинди.

Натижада, 2025 йилда 20 та боғча ташкил қилиниб, 3 минг бола қамраб олинади.

17. Жаҳон банки лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Тойлоқ ва Косонсой тажрибаси” асосида “Илк ривожлантириш марказлари” ташкил этилди.

18. Мактабгача таълим ташкилоти директорлари учун “Менежерлик ўқув курси” ташкил этилиши асослари яратилди. Натижада, 2025 йилдан бошлаб 1 500 нафар директор ва 750 нафар номзод ўқитилади.

19. Тизим ташкилотлари раҳбарлари томонидан жорий йил давомида амалга оширган ишлари бўйича “йил сарҳисоби” ўтказилиб, эришилган натижалар таҳлил қилинди ва келгусидаги долзарб вазифалар белгиланди.

Маълумот учун: тадбирда ҳудудий бошқарма, Тошкент шаҳридаги туман бўлими бошлиқлари, боғча ва мактаб директорлари иштирок этди.

II. Мактаб таълими борасида:

20. 2024 йил 1 октябрдан педагог ходимлар иш ҳақи алоҳида 15 фоизга оширилди.

21. 2023-2024 ўқув йили битирувчиларининг ОТМга кириш тест синовларидаги натижалари ўртача 78 бални (2022-2023 ўқув йилида 76,1 балл) ташки этди.

22. Умумий ўрта таълим мактаблари учун 132 номда янги дарслик яратилиб, 40,9 млн нусхада чоп этилди.

23. Хусусий мактабларда ўзбек тили ва адабиёти, Ўзбекистон тарихи, тарбия фанлари мажбурий фан сифатида ўқитиш йўлга қўйилди.

24. Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш амалиёти жорий этилган мактаблар сони оширилиб, 289 тага (2023 – 208 та) етказилди. “Касбий таълим устаси” лавозими жорий этилиб, 65 номдаги (2023 – 27 та) касб-ҳунар рўйхати ва ўқув дастури тасдиқланди.

25. Президент ва ихтисослаштирилган мактабларнинг баҳолаш тизими жорий этилган мактаблар сони 1 500 тага (2023 – 500 та) етказилди.

Маълумот учун: 2023 йилда ташкил этилган 500 та мактабдан баҳолашни самарали йўлга қўйган 66 та мактаб жамоасига 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 40 фоизгача устама тўланмоқда.

26. Иккинчи хорижий тил (немис, француз, корейс, хитой, япон ва инглиз тили) ўқитиладиган мактаблар сони 354 тага (2023 – 208 та) етказилди.

27. Мактабларда хорижий тилларни оммалаштириш мақсадида 500 нафар (2023 – 500 нафар) “тил эгалари” жалб этилди.

28. “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказилиб, унда, 6 442 та мактабдан 32 210 нафар ўқувчи иштирок этди. Ғолиб ва совриндор бўлган 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи хорижга “таълим саёҳати”га юборилди.

Маълумот учун: танловда ғолиб бўлган мактабларни бир марталик пул мукофотлари:

Туман (шаҳар) босқичи – 1-ўрин — 100 млн сўм, 2-ўрин — 75 млн сўм, 3-ўрин — 50 млн сўм;

Ҳудудий босқич – 1-ўрин — 250 млн сўм, 2-ўрин — 200 млн сўм, 3-ўрин — 150 млн сўм;

Республика босқичи – 1-ўрин — 500 млн сўм, 2-ўрин — 400 млн сўм, 3-ўрин — 300 млн сўм.

29. Мактабларда фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчиларининг тил билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ўқитувчилар сони 29 001 нафарни ташкил этиб, 59,1 фоизга (2023 – 32 фоиз) етказилди.

30. 520 та мактабгача ва мактаб ташкилоти ички ва ташқи аккредитациядан ўтказилди.

31. Ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тизими такомиллаштирилиб, янги тартиб асосида республикадаги 339 094 нафар ўқитувчи (ўқитувчилар сонига нисбатан 63,02 фоиз) малака (тест) синовидан ўтказилди.

Маълумот учун: Синов жараёни биринчи маротаба FaceID (юзни таниш) ҳамда Blockchain (маълумотни ўзгармас шаклда сақлаш) технологиясидан амалиётда фойдаланилди.

32. Мактабларга биринчи марта ишга қабул қилинган 12 738 нафар стажёр-ўқитувчи касбий сертификациядан ўтказилди.

Маълумот учун: улардан 6 969 нафари (54,7 фоиз) ижобий, 5 769 нафари (45,3 фоиз) салбий натижа қайд этди.

33. Халқаро олимпиадаларда 128 та (15 та олтин, 36 та кумуш ва 77 та бронза) медал қўлга киритилди (2023 – 91 та).

Шу билан бирга, ғолиб ўқувчилар учун 1,4 млрд сўм уларнинг устозларига эса 1,9 млрд сўм миқдорида рағбатлантирилди.

Шу билан бирга, Бухоро шаҳрида илк бор Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси ташкил этилди. Унда 19 та давлатдан 120 нафар ўқувчи иштирок этди. Натижада, мамлакатимиз ўқувчилари томонидан 12 та (3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза) медал қўлга киритилди.

34. Жорий йил давомида 142 нафар педагог хорижий давлатларга (Франция, Хитой, Туркия, Белорусия ва Россия, Буюк Британия, Жанубий Корея) малака ошириш ва стажировкага юборилди.

35. Малака оширишда вазирлик – малака ошириш маркази – мактаб
ва боғчани боғлайдиган вертикал тизим йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни”
ва “Касбий ривожланиш соати”ни ташкил этадиган 1 130 та таянч мактаб
ва 326 та боғча танлаб олинди.

Шунингдек, 13 та Педагогик маҳорат маркази транформация қилинди.

36. Тизимда фаолият олиб бораётган 420 571 нафар (2023 – 506 350 нафар) раҳбар ва педагог кадр малакаси оширилди.

37. Мактабларда фаолият олиб бораётган 1 054 нафар директорлар
ва 1 613 нафар директорликка номзодлар “Менежерлик ўқув курси”да ўқитилиб, 1 766 нафарига сертификат берилди. Шундан, 257 нафари “Директорлар кенгаши” суҳбатидан ўтиб, директорлик лавозимига тайинланди.

38. Жорий йилнинг 8 июнь куни Сингапурнинг “Marshall Cavendish Education” ташкилоти билан ҳамкорликда “Муваффақиятли ислоҳотлар — юқори натижалар” мавзусида халқаро конференция ташкил этилиб, унда, таълимга оид халқаро ташкилот (ЮНEСКО, ЮНИСEФ, ОТБ, БМТТД, Жаҳон банки, Британия Кенгаши) вакиллари ва 300 нафар мактаб раҳбари ва педагог иштирок этди.

Шунингдек, 2024 йил 10-14 июнь кунлари “Marshall Cavendish Education” ташкилоти экспертлари томонидан ҳудудлардан саралаб олинган 100 нафар мактаб директори ва 60 нафар тренер-координатор учун тренинг ташкил этилди.

39. Қорақалпоғистон Республикаси (726 та – 144 120 нафар) ва Хоразм (530 та – 141 571 нафар) вилоятидаги 1 256 та мактабнинг 285 691 нафар бошланғич синф ўқувчиси озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

40. Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш кўлами ва сифати мунтазам оширилиб, 69 665 нафар фуқарога шаҳодатнома дубликати бериш,
2 427 нафар чет эл фуқароларининг фарзандлари мактабга қабул қилиш, 108 280 нафар ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилди.

41. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида “Coursera” платформаси орқали 116 минг нафардан ортиқ (2023 йилда 62 минг нафар) ўқувчи рўйхатдан ўтиб, уларнинг 104 минг нафари (2023 йилда 57 минг нафар)  халқаро сертификатни қўлга киритди.

42. IT-Park ва унинг ҳудудий бўлимлари, “Аструм IT Академияси”
ва бошқа ўқув марказлари билан ҳамкорликда таълимни рақамлаштиришга масъул бўлган 280 нафар (2023 – 120 нафар) мутахассис ва 3 154 нафар (2023 – 1 240 нафар) “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиси ўқитилди.

43. Таълим соҳасида барча учун ўрнак бўлган, энг илғор 78 нафар (2023 – 82 та) педагог давлат мукофотлари билан, 1 053 нафари (2023 – 1 196 нафар) “Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

44. 608 та (30 та янги, 518 та реконструкция ва 60 та мукаммал таъмирлаш) объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: 180 мингдан ортиқ янги ўқувчи ўрни яратилиб, мавжуд 101,7 мингта ўқувчи ўрни мукаммал таъмирланади. Шунингдек, 95 та янги спорт зали бинолари қурилади.

Бугунги кунда, 401 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, қўшимча 105 мингдан ортиқ янги ўқув ўринлари яратилди. Шунингдек, мактабнинг мавжуд 59,0 минга яқин бинолари замонавий қиёфага келтирилди.

45. Республикадаги 10 160 та мактабга (2023 – 10 104 та) 61,8 млрд сўмлик спорт жиҳозлари ҳамда 46,0 млрд сўмлик миллий мусиқа чолғу асбоблари етказиб берилди.

46. Ҳудудлардаги 2 213 та мактабнинг маънан эскирган компьютер синфи янгиланди.

Маълумот учун: 1 369 таси республика, 844 таси маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилган.

47. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари асосида 18 774 ўринга мўлжалланган 104 та (18 та мактаб, 86 таси МТТ) нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича битим имзоланди (2023 – 57 та).

48. 2024 йил давомида 115 та (2023 – 124 та) нодавлат умумий ўрта таълим ташкилоти ташкил этилиб, уларнинг сони 573 тага етказилди. Натижада, қўшимча 39 723 та янги ўқувчи ўрни яратилди.

49. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 20,7 млн АҚШ долларига (14,7 млн доллар грант) тенг хорижий инвестиция ва грант маблағлари ўзлаштирилди (2023 – 7,55 млн доллар).

50. Инклюзив таълим жорий этилган мактаблар сони 947 тага (2023 – 530 та), улардаги ўқувчилар сони 1 901 нафарга (1 229 нафари қиз) етказилди.

51. Маънавий-маърифий ишлар бўйича илк бор 14 та таянч “Тарбия мактаблари” ташкил этилди.

52. 56 та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолияти йўлга қўйилди.

53. Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида “Меҳрли мактаб” филиаллари фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумот учун: 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида йўлга қўйилган.

54. “Турон” мактаб театри танлови ўтказилиб, 101 минг нафардан ортиқ ўқувчи қамраб олиниб, 10 нафар танлов ғолиби Туркия давлатига таълим саёҳатига юборилди.

55. Ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида 208 та туман (шаҳар)да “Жадидлар клуби” фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумот учун: “Жадидлар клуби”ларига 4 576 нафар ўқувчи жалб қилинган.

56. Ўқувчилар ўртасида “Ватанпарварлар”, “Ёш чегарачилар”, “Ёш қутқарувчилар”, “Ёш гвардиячилар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилиб 1 млн нафарга яқин ўқувчилар қамраб олинди.

57. Болаларга жинсий зўравонлик содир этилишини ва уларни жинсий эксплуататсия қилинишининг олдини олиш масалалари бўйича тизим мутахассисларини ўқитиш бўйича 18 соатлик ўқув модули ишлаб чиқилди.

58. Таълим муассасаларида тарбиявий ишларни тизимли ташкил этишга қаратилган “2024 — 2030 йилларда таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси” тасдиқланди.

59. Тошкент шаҳрида соҳа вакиллари учун “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар
ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусида 3 кунлик ўқув-семинари ташкил этилди.

Маълумот учун: ўқувларда 14 та ҳудудий бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлим масъул ходимлари ҳамда 208 та туман (шаҳар)дан ўз иш фаолиятида фаол бўлган мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.

60. Ота-оналарга фарзанд тарбиясида кўмаклашиш учун “Ота-она – мураббий” китоби тайёрланиб, тақдимоти ўтказилди.

61. Мактаблардаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психолог ва синф раҳбарлари учун тарбиявий ишларни тизимли, замонавий ёндашувлар асосида олиб боришга қаратилган услубий қўлланма яратилди.

62. “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилиб, 10 284 та мактабнинг 1,8 млн нафар ўқувчи қамраб олинди.

Шунингдек, “Ҳуқуқий-маърифий билимдон” ижодий кўрик-танловини ўтказилиб 1,5 миллиондан ортиқ ўқувчи қамраб олинди.

63. Мактабларда дзюдо спорт турини ривожлантириш ва шарт-шароит яратиш учун Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 887,5 млн сўм маблағ ҳисобига 30 та дзюдо татамиси ва 900 та кимонолар етказиб берилди.

64. 208 та туман (шаҳар)да гимнастикага ихтисослиги юқори бўлган 245 та мактаб танлаб олиниб, 3 млрд сўм ҳисобига 56 та гимнастика гилами, 4 900 та гимнастика арғамчиси, 2 450 та гимнастика тўпи ва 2 450 та гимнастика обручлари билан таъминланди.

Натижада, мактабларда ташкил этилган 72 683 та дарсдан ташқари спорт секцияларида спортнинг 33 тури бўйича 1,5 млн нафар (586 минг нафари қизлар) ўқувчи қамраб олинишига эришилди.

65. Тизимда фаолият юритаётган 208 минг нафардан ортиқ ходимнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича малакаси оширилди. Шунингдек, 61 нафар ходимда аниқланган манфаатлар тўқнашуви бартараф этилди.

66. Хусусий таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи 200 нафар фаол тадбиркор билан соҳада хусусий секторни кенгайтириш, улардаги мавжуд муаммоларга ечим топишга қаратилган алоҳида очиқ мулоқот ўтказилди.

67. А.Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти трансформация қилинди. Мазмунан бойитилган институт педагогларда касб маҳоратини ошириш учун масъул этиб белгиланди.

68. Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтини янгитдан ташкил этилди.

Унинг асосий йўналишлари этиб, тарбия соҳасидаги миллий анъаналарни ўрганиш, тиклаш ва замонавий маънавий-ахлоқий тарбия тизимини жорий қилиш вазифаси белгиланди.

69. Вазир ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) баҳоловчи тизим йўлга қўйилди.

70. 2024 йил давомида вазирлик раҳбарияти ва вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар томонидан мактабга ва мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилган 20 та муҳим халқаро хужжат имзоланди.

III. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари борасида:

71. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Самарқанд вилоятида 504 ўринли Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб филиаллари ташкил этилди.

72. Президент мактаблари SAT халқаро сертификати имтиҳонларини ўтказадиган расмий марказ сифатида тан олинди.

Шунингдек,

– битирувчиларнинг 81 фоизи халқаро математика ва инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи (SAT) сертификатларга эга бўлди (2023 йилга нисбатан 30 фоизга ўсган). 

– 100 фоизи (319 нафар) муддатидан олдин нуфузли хорижий олийгоҳларда, Ижод мактаблари битирувчиларининг 56 фоизи (146 нафар) муддатидан олдин хорижий ва маҳаллий олийгоҳларда ўқиш имкониятига эга бўлди.

– ижод мактаблари битирувчиларининг 90 фоизи (234 нафар), ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларининг 56 фоизи (3 286 нафар) халқаро ва миллий даражадаги сертификатларни қўлга киритди.

– ижод мактабларининг 81 фоиз (211 нафар) 10-11-синф ўқувчилари касбга йўналтирувчи замонавий тўгаракларга жалб этилди.

73. Ижод мактабларининг 9 нафар, ихтисослаштирилган мактабларнинг 15 нафар битирувчиси “Эл юрт умиди” жамғармаси стипендияси соҳиби бўлди.

74. “Янги Ўзбекистон” университетида минтақамиз олий таълим соҳасини ривожлантиришдаги долзарб масалаларга қаратилган Марказий Осиё университетлар форуми ўтказилди.

75. “Рақамли авлод қизлари” оромгоҳининг республика босқичи ўтказилди.

Маълумот учун: Digital Art, 3D Modelling, Sturtup Web-Site (Coding), Graphic Design каби йўналишларда онлайн ва офлайн дарслар ўтказилди. Дарсларда Колумбия университети ҳамда MIT, Google, Amazon ва Microsoft каби халқаро компаниялар вакиллари иштирокида офлайн машғулотларга 72 нафар (шундан 10 нафар заиф эшитувчилар, 15 нафар афғонистонлик қизлар), онлайн дарсларга эса 3 000 нафарга ёшларни жалб этилди.

76. Германиянинг Мюнхен техника университетида “Чегараларсиз: Германия ва Ўзбекистон ўртасида таълим, фан ва саноат бўйича ҳамкорликнинг янги босқичи имкониятлари” мавзусида халқаро симпозиум ташкил этилди. Унда Ўзбекистондан саноат йўналишдаги ташкилотлар ҳамда Германиянинг илғор университетлари ва йирик саноат компанияларининг
90 нафардан ортиқ вакиллари қатнашди.

77. ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Доктор Абдулҳамид
Ал-Халифа бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташрифи ташкил этилди.

Ташриф давомида делегация Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби фаолияти билан таништирилди. Шунингдек, ҳамкорлик учрашувда янги таълим муассасаларини барпо этишда ҳамкорликни амалга ошириш учун тезкор ишчи гуруҳ тузиш ҳамда ОПEК халқаро тараққиёт жамғармаси билан янги ҳамкорлик лойиҳаларини икки бараварга ошириш келишиб олинди.

78. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг илмий салоҳияти 60 фоизга (2023 – 52 фоиз) етказилди.

Маълумот учун: университетда 763 нафар (62 нафари профессор, 410 нафари доцент, PhD) педагог фаолият олиб бормоқда.

79. Ихтисослаштирилган мактаблар тизими кенгайтирилиб, Б.Жалолов
ва О.Чусовитина номидаги спорт мактаблари ташкил этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu