Коррупцияга қарши кураш

.

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

7 ноябрь 2025 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ҳам аҳолини вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништириш, долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш, коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, коррупциявий хатти-ҳаракатларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, оқибатлари, келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган «Коррупцияга қарши курашиш ойлиги» эълон қилинган эди.

Вилоят маданият марказида «Таълим – коррупциядан холи соҳа» шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда вазирликнинг Коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий-назорат бошқармаси бошлиғи Шахобиддин Жўрабоев, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакиллари иштирок этди. 

Бир қатор давлат хизматлари электрон шаклда жорий этилгани, жумладан, болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш, 1-синфга қабул қилиш, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш, лицензиялаш, апостил қўйиш хизматлари рақамлаштирилган бўлсада, лекин ҳали – хануз ушбу йўналишларда бир қатор коррупцион ҳолатлар мавжудлиги танқид остига олинди.

Ўтган вақт давомида коррупцион жиноятларни содир этган таълим муассасалари мисолида таҳлилий ахборотлар тингланиб, илм даргоҳларида коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш, давлат мулкини асраб-авайлаш, соҳада бюджет маблағларидан тўғри фойдаланиш, давлат харидлари, ишга қабул қилиш ва бошқа йўналишларда коррупция ҳолатларга йўл қўймаслик,  мансаб ваколатини суистеъмол қилмаслик бўйича шахсий масъулият ва жавобгарликни кучайтириш лозимлиги айтиб ўтилди. Қонун ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этмаган масъулларга нисбатан кескин равишда жавобгарлик масаласи белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Йиғилиш сўнггида коррупцион ҳаракатларнинг аянчли оқибатларига бағишланган видеоролик намойиш этилиб, иштирокчиларнинг фикр – мулоҳазалари тингланди.

Мажлисда ташкилий масала кўрилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазиринининг тегишли буйруғи асосида Абдуллажон Усмонов вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат шўбаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu