Коррупцияга қарши кураш

.

Марказлашган молия-бухгалтерия хизматида молиявий хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича тизимли ёндашув мавзусида ўқув семинарига старт берилди

11 июль 2025 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Марказлашган молия-бухгалтерия хизматида молиявий хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича тизимли ёндашув" мавзусидаги ўқув семинарига старт берилди.

Унда вазирлик тизимидаги ҳудудий бўлинмалар бош бухгалтерлари иштирок этишмоқда.

Тадбирни вазир ўринбосари Темур Комилов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда семинар ишида омад тилади.

Тренинг доирасидаги маърузалар ва маҳорат дарсларида:

Тизимда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

УзАСБО дастурий мажмуасига киритилаётган ўзгаришлар;

Давлат харидларини амалга оширишда юзага келаётган муаммолар ва ечимлар;

Молиявий хато ва камчиликларни олдини олиш бўйича тавсиялар ҳақида сўз бормоқда.

Семинар-тренинг жараёнлари 2 кун давом этади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu