Давлатимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга жиддий чоралар кўрилмоқда.

Мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” тадбирларининг ташкил этилиши шундай ишлар давомидир.
Бугун Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 12-мактабда 9-синф ўқувчилари учун ўқитувчи Ҳуснобод Раҳмонова томонидан “Коррупцияга қаршимиз” мавзусида тадбир ташкиллаштирилди.
Унда мактаб ўқувчиларига коррупциянинг хавф-хатарлари, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбирда ўқувчилар ҳам ўз муносабатлари ва фикрлари билан фаол қатнашдилар.