Коррупцияга қарши кураш

.

ВАЗИРЛИК ТИЗИМИДАГИ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ ТУЗИЛМАЛАРИ МАСЪУЛ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

6 июль 2023 йил
image

Куни кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ҳудудий бошқармалар, тизим ташкилотлари ҳамда муассасаларининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари масъул ходимлари учун махсус амалий ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифа ва функциялари, Вазирликнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномалари, контрагентлар билан тузиладиган шартномаларга киритиладиган коррупцияга қарши қоидалар хусусида иштирокчиларга атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар янада кенгроқ тушунтириб ўтилди.

Тадбирда берилган саволлар асосида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, контрагентларни текшириш, коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш, ходимларнинг коррупциявий хатти-харакатлари ва одоб-аҳлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича ички локал ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, «E-Anticor.uz» электрон платформаси, рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичлари, саволлар жадвали устунларига тегишли белгини киритиш, тасдиқловчи ҳужжатларни бириктириш тартиб-таомиллари акс этган тақдимотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мактабгача ва мактаб таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашувига, педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг ўз хизмат вазифасига тааллуқли бўлмаган ишларга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш механизмлари хусусида атрофлича маълумотлар тақдим этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu