Коррупция ҳар қандай жамият ривожланиши учун тўсиқ бўладиган ижтимоий хавф ҳисобланади.
Ҳар қандай коррупциявий қонунбузарлик янги бир қонунбузарлик содир бўлишига туртки бўлади.
Мамлакатимизда 2017 йил 3 январда “Коррупсцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан, бугун мамлакатимиздаги барча соҳаларда коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ҳам коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва тизимли таҳлил қилиш, уларни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш ҳамда хавф-хатарлар юқори бўлган ҳудудларда “Коррупсияциз соҳа” ва “Коррупциясиз ҳудуд” каби лойиҳалар ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳа доирасида Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида бошқарма аппарати ходимлари ва туман, шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари,таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳамраев сўзга чиқиб, бугунги кунда тизимда коррупсияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирди.
Йиғилишда пора олиш ва ўзлаштириш коррупсиявий жиноятлар орасидаги энг оғир ва ижтимоий хавфлилиги юқори бўлган жиноятлардан бири эканлиги қайд этилди.
Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупсияга қарши курашишни янада кучайтириш, бунда “ноқонуний бойлик орттириш”, “учинчи шахсларнинг моддий манфаатларини кўзлаб тамагирлик қилиш” каби ҳаракатларга чек қўйиш, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш, ходимларнинг коррупсияга қўл урмаслиги учун уларнинг ҳуқуқларини бузилишига йўл қўймаслик борасида масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Йиғилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғига кўра, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг коррурцияга қарши кураш, комплаенс назорати бўйича масъул вазифасига тайинланган ходим Отабек Ғаниев жамоага таништирилди.