НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

16 июль 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 25 июндаги ПҚ-5161-сон қарори билан нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор механизмлар жорий этилди.

Жумладан, давлат умумтаълим муассасалари мулклари дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан, ёзги таътил вақтида нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ижара бериш йўлга қўйилмоқда:

мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумтаълим муассасалари бўш майдонларини;

аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумтаълим муассасаларидаги компьютер синфларини.

Халқ таълими вазирлиги фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотларини ўз фаолиятини кенгайтириш ҳамда нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги тадбиркорлик субъектларини умумтаълим муассасаларининг хоналарини дарсдан бўш вақтда ҳамда ёзги таътил вақтида ижара асосида ушбу хоналардан фойдаланиш юзасидан ҳамкорликка чақиради.

Умумтаълим муассасаларининг хоналарини нодавлат таълим ташкилоти фаолияти учун ижарага олиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари мазкур масалада бевосита Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, давлат мулки объектларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори ҳамда 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини эслатиб ўтамиз.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu