Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

9 август 2024 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган (36-, 67-сон) давлат мактабгача таʼлим ташкилотининг бўш ер майдонида ДХШ доирасида нодавлат мактабгача ва умумтаълим мактабларини ташкил этиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг Давлат-хусусий шериклик тўғрисида
2019 йил 10 майдаги ОʼРҚ-537-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тоʼгʼрисида 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги Тошкент шаҳри Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 460-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа муддати 30-йил.

Муддатлар:

2024 йилнинг 15-центабр соат 18:00 га қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 100011, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2а-уй.

Контактлар:

Сарвар Ашуров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи – 55-503-74-00 (1101, 1110)

Электрон почта манзили: info@uzedu.uz; s.ashurov@uzedu.uz., a.nishonov@uzedu.uz

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu