Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Бухоро вилотатида жойлашган (Бухоро тумани 27-сонли, Жондор тумани 43-сонли, Олот тумани 7-сонли, Ромитон тумани 19-,37-сонли, Қоракўл тумани 1-,4-,9-сонли, Ғиждувон тумани 40-, 51-сонли) умумтаълим мактабларининг бўш ер майдонида ДХШ доирасида спорт майдончаларини ташкил этиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.
Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги ОʼРҚ-537-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тоʼгʼрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 июлдаги 3/1-2171-сонли топшириғининг 3-банди оҳирги хатбошисида “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Спорт вазирлиги билан биргаликда бир хафта муддатда давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш мумкин бўлган спорт майдончаларини манзилли рўйҳатини шакллантириш ва хусусий инвесторларни жалб этиш мақсадида тегишли ихтисослашган веб-сайтларда ва бошқа ижтимоий тармоқларга жойлаштириб лойиҳаларни амалга ошириш чораларини кўриш белгиланган. Лойиҳа муддати 30-йил.
Муддатлар:
2024 йилнинг 15-центабр соат 18:00 га қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, 100011, Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2а-уй.
Контактлар:
Сарвар Ашуров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи – 55-503-74-00 (1101, 1110)
Электрон почта манзили: info@uzedu.uz; s.ashurov@uzedu.uz., a.nishonov@uzedu.uz