Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

10 апрель 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, «Олтинкўл» МФЙ ҳудудида жойлашган болалар дам олиш маскани ўрнида давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш учун тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф қилади.

Мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 26 апрелдаги 259-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 февраль куни Фарғона вилоятига ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар баёни 35-бандига мувофиқ амалга оширилади.

ДХШ асосида нодавлат таълим муассасасини ташкил этишга қизиқиш билдирган тадбиркорлар Тошкент вақти билан 2023 йил 1 июнь куни соат 18:00 гача лойиҳа таклифларини юборишлари мумкин.

Контактлар:

Фаридун Кушназаров Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи – 55-503-74-00 (6121, 6111)

Электрон почта манзили: инфо@хтв., i.hoshimov@xtv.uz

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu