Заявления

.

Умумтаълим муассасаларининг 1-синф ўқувчилари сумкаси ҳамда умумтаълим мактаблари учун бирламчи спорт анжомларини харид қилиш бўйича ўтказилган очиқ тендер савдолари хусусида маълумот

2 июнь 2023 год
image

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ, 1-синф ўқувчилари учун ўқувчилар сумкаси ҳамда умумтаълим мактаблари учун бирламчи спорт анжомларини харид қилиш бўйича барча иштирокчилар ўртасида очиқ тендер савдолари ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарорига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасига тендер ҳужжатларининг, харид иштирокчиларига қўйилган талабларнинг қонунийлиги юзасидан хулоса бериш ваколати берилган.

Тендер ҳужжатларига мувофиқ, 1-синф ўқувчилари учун ўқувчилар сумкаси ҳамда спорт анжомларини етказиб беришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, сифатли ва мақбул нархлардаги маҳсулотларни етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, давлат харидлари иштирокчиларининг мазкур маҳсулот ишлаб чиқарувчиси бўлиши талаби рақобатни чеклашга олиб келишини инобатга олиб, иштирокчи фаолият турига чекловлар белгиланмаган ҳамда Марказ томонидан тендер ҳужжатлари қонуний расмийлаштирилганлиги юзасидан хулоса берилган.

Шунингдек, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13- ва 14-моддаларига асосан, инсофсиз рақобат, шу жумладан товар ёки молия бозорига бошқа хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсиқ қўйиш, танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш тақиқланиши белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 156-бандига асосан, тендер бўйича харид қилиш ҳужжатларида белгиланган шартлардан келиб чиқиб давлат харидларининг электрон тизими автоматик равишда тендер таклифининг техник ва нарх қисмларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда энг юқори балл тўплаган иштирокчини ғолиб сифатида аниқлаши белгиланган бўлиб, ғолибни аниқлашда инсон омили иштирок этмайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu