Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, “Гулсанам” МФЙ, Қорасув-4 кўчасида жойлашган 121-сонли умумтаълим мактаби 1981 йилда 1200 ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, бугунги кунда 1018 нафар ўқувчилар таълим олмоқда.
Мактабнинг умумий ер майдони 2.4 гектарни ташкил қилиб, 0.42 сотих ер майдонида бино-иншоотлар жойлашган ҳамда 1.98 гектар ер майдони бўш ҳолатда. Шунингдек, мактабнинг ер майдони СанПИН меъёр (990 ўқувчига мўлжалланган мактабларда 1 ўқувчи учун 10. Кв.м)лари кўра 1,2 гектарга кўп.
Мактабнинг 0.50 га бўш турган ер майдонида давлат-xусусий шериклик шартлари асосида 550 ўринли, қиймати 20.0 млрд.сўм бўлган нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича “HELLER ANFANG” МЧЖ томонидан лойиҳа концепцияси ишлаб чиқилиб, 2024 йил 2 май кунида вазирлик томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 30 октябрдаги 720-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳа концепцияси вазирликнинг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида 45 кунга эълонга қўйилиб, мазкур мазкур МЧЖ билан тендер ғолиби сифатида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат таълим ташкилотини ташкил этиш бўйича 2024 йил 4 сентябрда 045/24-сонли рақамли битим имзоланган ҳамда Ваколатли (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) орган томонидан 2024 йил 27 сентябрда 86-2024-сонли рақам билан давлат реестрга киритилган.
Ваҳоланки, ушбу лойиҳа амалга оширилса, давлат бюджетидан қарийб, 40-45 млрд.сўм маблағ иқтисод қилинишига, давлат бюджетига янги солиқ тўловчи томонидан тўланиши мумкин бўлган йиллик 500 млн.сўмдан 1,0 млрд.сўм гача бўлган қўшимча маблағлар тушишига, қўшимча 100 та янги ишчи ўрни билан бирга таълим соҳасига қўшимча қувват яратишга эришилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасида 2024 - 2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-308-сонли Қарорининг 2-иловасида Ташаббускор компаниялар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 2026-2027 йилдан бошлаб ҳар йили камида 100 тадан мактаб ва мактабгача таълим муассасасини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш белгиланган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2025 йил 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида давлат-хусусий шериклик асосида 100 та мактаб ва боғча ташкил этиш топшириғи берилди.
Маълумот учун:Битимда белгиланган муддат якунлангандан сўнг, хусусий шерик томонидан қурилган бино-иншоотлар ва жиҳозлар мактаб балансига тўлиқ беғараз қайтарилади.