Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари, шунингдек бошқа ахборот ресурслари, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар ва медиатуралар ташкил этиш орқали аҳолига давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти то ʼ г ърисида мунтазам, тў лиқ ва о ʼ з вақтида ахборот тақдим этиш;
давлат органлари ва ташкилотларида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишини хабардор қилиш ва ёритиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг ижобий имиджини шакллантириш ва тарғиб қилиш, жамоатчилик сўровлари ва бошқа ўрганиш шакллари орқали жамоатчилик фикрини ўрганиш;
ахборот сиёсати соҳасида о ъзига Юкланган вазифаларни амалга оширишда давлат органлари билан самарали амалий ҳамкорликни ў рнатиш;
оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш, матбуот хизматлари билан доимий ишлайдиган журналистлар ва блоггерлар даврасида тезкор ахборот тарқатиш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда иштирок этишини таъминлаш мақсадида экспертлар гуруҳини шакллантириш;
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг оммавий ахборот воситаларида доимий равишда чиқишларини ташкил этиш;
ахборот маконини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш, танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот ҳужумларига тезкор жавоб бериш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тааллуқли бо ʼ лган ахборотни тарқатиш ишларини ташкил этиш;
давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш учун янгиликлар, ахборот, шарҳ ва бошқа ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти то ʼ г ърисидаги жамоатчилик фикрини, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини ў рганиш, тегишли таклифларни ишлаб чиқиш ва улар ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбариятини хабардор қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини хорижий оммавий ахборот воситаларида сифатли ёритиш мақсадида ваколатли вазирлик ва идоралар орқали о ъзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарини, шунингдек хорижий мамлакатларнинг ў збекистондаги дипломатик ваколатхоналарини ахборот материаллари (босма маҳсулотлар, фото - аудио, видео материаллар ва бошқалар) билан та ʼ минлаш;
белгиланган тартибда давлат органлари ва ташкилотлари веб-сайтларида уларнинг ваколатига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва тасдиқланган матнларини жойлаштириш;
давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан бог ълиқ матн, фото, аудио ва видео материаллар маʼ лумотлар базасини шакллантириш ва янгилаш.