Вазирлик марказий аппарати

.
image

Нормуродов
Шахзод
Сайфиддин ўғли

Ижро интизоми бўлими бошлиғи

09:00 - 18:00

1994 йил 28 декабрь куни Самарқанд  вилоятида таваллуд топган.

2018 й. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги меҳанизациялаш мухандислари институтини тамомлаган;

2020 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси.

2013-2013 йй. - Тошкент гидрометерология касб-ҳунар коллежи ҳисобчиси

2013-2014 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Шайхонтоҳур тумани Кенгаши Ташкилий кадрлар, ахборот-таҳлил ҳамда бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси

2014-2015 йй. - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Миробод тумани Кенгаши бош мутахассиси, “Камалак” болалар ташкилоти раиси

2018-2018 йй. - Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси

2018-2021 йй. - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси

2021-2022 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири

2022-2023 йй. - Халқ таълими вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси, Стратегик таҳлил ва индикаторларни шакллантириш шуъба мудири

2023 й. - ҳ.в. - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ижро интизоми бошқармаси, Ижро интизоми бўлими бошлиғи

Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилар ҳисобланади:

Вазирлик марказий аппарати бошқарма ва бўлимлари томонидан 1а, 2а ва 3а назорат карточкалари юритиладиган Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишлари, шунингдек Президент Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, мажлис ва йиғилиш баёнлари, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмалари раҳбарларининг топшириқлари, шунингдек Вазирликнинг Ҳайъат, умумий мажлис қарорлари (видеоселектор ва бошқа йиғилишлар), раҳбарнинг асосий фаолиятга оид буйруқлари, фармойишлари, назорат режалари, тадбирлар ва бошқа қарорларини белгиланган муддатда ижро этилишини назорат қилиш, таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш; 

Вазирлик марказий аппаратида ҳамда халқ таълими тизимидаги барча бўғинларда иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни  “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилиш тўғрисидаги “Йўриқнома”га асосан жорий этилишини назорат қилиш; 

ижро муддати яқинлашган назорат карточкаси юритиладиган ҳужжатлар, 

шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалаларига оид, бажарилиши узоқ муддатга мўлжалланган ҳужжатларнинг ижроси боришини барча босқичларда текшириб туришни назорат қилиш режаси асосида олиб бориш, унинг ижросини таъминлашни масъул ижрочилардан талаб қилиш, текшириш, таҳлил қилиш ва ҳар ҳафта якунида раҳбариятга ахборот бериш;

Ҳайъат ва ишлаб чиқариш (аппарат) мажлис ва йиғилишларини ташкиллаштириш, унинг баёнини юритиш, шунингдек тегишли қарорлар лойиҳалари, таҳлилий, ахборот ва бошқа материаллар тайёрланишини ҳамда ҳужжатлар таҳририни таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси ва вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, вазирлик республика тасарруфидаги ташкилотлар ва муассасалар томонидан назорат карточкалари юритиладиган ҳужжатлар ижросининг таъминланишига оид иш амалиётини йиллик тасдиқланган режа (график) асосида жойларга бориб мақсадли ўрганишларни ташкил этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, белгиланган тартибда комплекс ўрганишларда иштирок этиш;

“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида Вазирлик тизимида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми билан ишлаш йўналишини мувофиқлаштириш;

“Ijro.xtv.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимини ишлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома талаблари асосида Вазирлик марказий аппаратида ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги барча бўғинларда ҳужжат айланиши тизимини тўлиқ фойдаланилиши ва жорий этилишини мувофиқлаштириш;

назоратга олинган ҳужжатлар ижроси муддатини сурункали равишда бузган айбдор ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар кўриш бўйича Вазирлик раҳбариятига маълумот киритиш;

топшириқларнинг ижросини пухта таҳлил қилган ҳолда назоратдан олиш ва баҳо бериб бориш;

“Ijro.xtv.uz” тизими орқали топшириқларнинг назоратини олиб бориш;

“Ijro.xtv.uz” тизими билан ишламайдиган фойдаланувчиларни аниқлаш ва мунтазам равишда раҳбариятга ахборот киритиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ҳамда топшириқларини тўлиқ ва ўз вақтида бажармаган, шунингдек, “Ijro.xtv.uz” тизими орқали ижро ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган ва масалаларни ҳал этишда муддат бузилишига йўл қўйган масъул раҳбар ва ижрочиларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиб бориш;

“Ijro.xtv.uz”  тизими орқали топшириқларнинг ижроси ҳолати тўғрисида маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳолда, нотўғри ва кечиктириб тақдим этган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиб бориш;

Вазирлик раҳбарияти топшириғига асосан белгиланган ваколат доирасида ижро интизоми бузилишига йўл қўйган таркибий бўлинмаларда хизмат текширувлари ўтказиш.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu