Сайт тест режимида ишламоқда

Вазирлик марказий аппарати

.
image

ЕШНАЗАРОВ
ШАХБОЗ
АСАНБАЕВИЧ

Давлат харидларини ташкил этиш бўлими

09:00 - 18:00

Ешназаров Шахбоз Асанбаевич 1990 йил 12 март куни таваллуд топган. 2011 йилда Жиззах политехника институтини (бакалавр), 2013 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган.

2007-2011 йй. - Жиззах политехника институти бакалаври

2011-2013 йй. - Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистранти

2013-2014 йй. - Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасиининг маданий мерос объектларини таъмирлаш тиклаш ишлариниташкил қилиш бўлими етакчи мутахассиси

2014-2014 йй. - Маданият ва санъат кўргазмаси иқтисодчиси

2014-2015 йй. - Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар ахборот ресурс марказлари бошқармаси бош мутахассиси

2015-2017 йй. - Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси бош мутахассиси

2017-2018 йй. - Маданият вазирлиги Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси бош мутахассиси

2018-2019 йй. - Маданият вазирлиги Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2019-2019 йй. - Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси молия бўлими бош мутахассиси

2019-2019 йй. - Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Бош бухгалтери

2019 - 2023 йй.  - Халқ таълими вазирлиги давлат харидлари бўлими бошлиғи

2023 й. - ҳ.в.  - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат харидларини ташкил этиш бўлими бошлиғи

Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни шунингдек, вазирлик эҳтиёжларини таъминлаш учун товар, иш ва хизматларнинг харид қилинишини амалга оширилишида белгиланган норматив-хуқуқий ҳужжатлар талабларини бажарилишини таъминлаш;

вазирлик эҳтиёжларини таъминлаш учун товар, иш ва хизматларни республика бюджет маблағлари, хорижий инвесторлар маблағлари, халқаро

ва хорижий молия институтлари грантлари, кредитлари шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларини ўрнатилган тартибда ташкиллаштириш;

бюджет маблағлари ва (ёки) қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

давлат буюртмачисининг касбий маҳорати, асосланганлик, молиявий маблағлардан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, тортишув ва холислик, мутаносиблик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги, коррупсияга йўл қўймаслик каби принсипларга амал қилиш;

тендер савдоларини ташкил қилиш, ўтзказиш жараёнларини ва вазирликнинг шу билан боғлиқ ҳужжатлар айланиши жараёнларини мувофиқлаштириш;

вазирликда ташкил қилинган Танлов комиссияси иш фаолиятини ҳамда унинг вазирликнинг техник ва технологик таъминотини таъминлашда ёрдам берувчи ишчи органи фаолиятини мувофиқлаштириш;

бўлим иш фаолиятига алоқадор масалалар юзасидан Вазирлик ва бошқа вазирлик ва идоралар билан тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш.

Бўлим ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бўлим олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни вазирликнинг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

Вазирлик эҳтиёжларини таъминлаш учун товар, иш ва хизматлар хариди ҳажми юзасидан режа тузади;

давлат харидларини амалга ошириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқади;

Бўлим иш фаолияти юзасидан ҳисоботларни тайёрлайди;

Вазирлик эҳтиёжи учун товар, иш ва хизматларнинг хариди юзасидан www.xarid.uz сайтида эълонларни жойлайди;

Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш турлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиради ва давлат харидини амалга оширади;

Давлат харидлари билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиради

ва сақлайди.

Бўлимга уларнинг хизмат мажбуриятига кирмайдиган қўшимча мажбуриятларни юклашга, шунингдек бўлим функциялари ва вазифаларини вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмалари зиммасига юклашга йўл қўйилмайди.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu