Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар таъминотига ҳамда вазирлик тизимидаги марказлаштирилган тадбирлар учун тасдиқланган смета харажатларига асосан бухгалтерия ҳисобини юритиш;
вазирлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвали, марказлашган маблағлар бўйича харажатлар сметалари ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;
вазирликнинг марказий аппарати моддий бойликлари, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва вазирлик фаолиятига доир бошқа хизматлар бўйича ҳисоб-китобларни юритиш;
вазирлик марказий аппарати ва вазирликнинг марказлашган маблағлари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш;
вазирлик тизимидаги республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилот ва муассасаларнинг чораклик ва йиллик ҳисоботларини қабул қилиш;
Давлат статистика органларига, солиқ инспекциясига, Халқ банкига ва молия органларига ҳисоботлар бериб бориш;
тегишлилиги бўйича фуқаролардан, корхона ва ташикилотлардан, вазирлик ва идоралардан келиб тушган мурожаатларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва бошқа юқори турувчи органларнинг топшириқларини ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиш;
вазирлик тасарруфидаги Халқ таълими муассасаларига, бюджет ҳисобини юритиш, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш, молия, солиқ ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериб бориш;
вазирлик тасарруфидаги Халқ таълими муассасаларида ички меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши ҳолатини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш йўли билан, улар ишини баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги, шу билан бирга ишончлилигини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомилларига амал қилиниши, пул маблағлари ҳамда товар-моддий қимматликларни сақланиши ва бошқарувнинг самарали тамойилларини тарғиб қилиш;
ажратилган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари топилган маблағларни тўғри сарфланиши устидан умумий назорат олиб бориш;
бошқармада бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш ва вазирлик раҳбариятига киритиб бориш вазифаларини амалга оширади.