Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирлик ва унинг тасарруфидаги республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилот ва муассасалар эҳтиёжи учун республика бюджетидан маблағ олишга бюджет сўровини тайёрлаш;
Вазирлик марказий аппаратининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини, марказлашган маблағлар ва марказлашган табирлар учун ажратилган маблағлар харажатлар сметасини, шунингдек, уларга киритиладиган ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;
Вазирлик тасарруфидаги республика бюджетидан маблағ олувчи ташкилот ва муассасаларнинг харажатлар сметалари ва жамланма харажатлар сметаларини, штатлар жадвали ва жамланма штатлар жадвалини, шунингдек, уларга киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш;
Мактабгача ва мактаб таълими тизими учун ажратиладиган ёқилғи лимитларнинг тизимдаги муассаса ва ташкилотларга белгиланган меъёрлар асосида тақсимлаш;
Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари учун хизмат енгил автомашиналарнинг чекланган сони (лимит)ни ажратилишини тартиб солади;
молиявий-иқтисодий масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, Вазирлик қарорлари, буйруқлари ва шу каби бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
ҳудудий Мактабгача ва мактаб таълими бўлинмаларнинг ва уларнинг тасарруфидаги ташкилот ва таълим муассасаларнинг эҳтиёжи учун тегишли молия органларидан маблағ олишга бюджет сўровини тайёрланишини назорат қилиш;
Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларнинг ўқув-ёрдамчи ва техник-хизмат кўрсатувчи ходимларининг намунавий штатларни тартиб солади ва доимий равишда мувофиқлаштириб боради;
Вазирлик муассислигидаги ташкилот ва муассасаларнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини кўриб чиқиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Вазирликка тўғридан-тўғри бўйсунадиган муассаса ва ташкилотларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб Республика бюджетидан ажратиладиган маблағларни тақсимланишини назорат қилади;
Мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг молиявий-иқтисодий ва моддий шароитларини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этади;
Мактабгача ва мактаб таълими муассасалари томонидан бюджетдан ташқари маблағларни жалб этилишига кўмаклашадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси, вилоятлар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва моддий таъминот бўлимлари, туман (шаҳар) Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
департаментга келган мурожаатларни кўриб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилади;
вазир ҳузуридаги ишлаб чиқариш ва ҳайъат мажлисларида қатнашади.
Департамент ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
бюджетдан ажратиладиган маблағларни олиш учун бюджет сўровларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади;
бюджет буюртмаларини тузиш учун кўрсаткичларни ва материалларни вазирлик тасарруфидаги муассасаларга етказади;
харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тузиш учун вазирлик тасарруфидаги ташкилотларга уларнинг тегишли молия йилига бюджетдан ажратиладиган маблағлари ҳажмларини етказади;
харажатлар сметалари ва штат жадвалларидаги ўзгартиришлар тўғрисида вазирлик тасарруфидаги ташкилотларни хабардор қилади;
тизимдаги ташкилот ва муассасаларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятини такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;
тегишлилиги бўйича фуқаролардан, корхона ва ташикилотлардан, Вазирлик ва идоралардан келиб тушган мурожаатларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва бошқа юқори турувчи органларнинг топшириқларини ўрнатилган тартибда кўриб чиқади, бажаради ва Вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;