Вазирлик марказий аппарати

.
image

Оқилов
Қодир
Ражаббой ўғли

Соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Оқилов Қодир Ражаббой ўғли 1981 йил 19 июнь куни таваллуд топган.

2004 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

1999-2000 йй. - Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Учқун фермер хўжалиги ҳисобчиси

2000-2004 йй. - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаси

2004-2005 йй. - Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 294-умумтаълим мактаби иқтисод ўқитувчиси

2005-2007 йй. - Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасаларини қуриш ва уларни реконструкция қилишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими назоратчиси

2007-2009 йй. - Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасаларини қуриш ва уларни реконструкция қилишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими етакчи назоратчиси

2009-2010 йй. - Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасаларини қуриш ва уларни реконструкция қилишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими бош назоратчиси

2010-2017 йй. - Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасаларининг моддий-техника таъминотини ташкил этиш бошқармаси бош назоратчиси

2017-2018 йй. - Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасаларининг моддий-техника таъминотини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2018-2019 йй. - Халқ таълими вазирлиги Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни мониторинги бўлими бош мутахассиси

2019-2021 йй.   - Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2021-2022 йй. - Халқ таълими вазирлиги Халқ таълими муассасалари қурилиши ва таъмирланишини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

2022-2023 йй. - Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасалари инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

2023 й. - ҳ.в.   - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади: 

республикадаги мавжуд таълими муассасаларини бино-иншоотларини хатловдан ўтказиш, улардаги мавжуд ўқув ва ёрдамчи бинолари ҳолатини аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш; 

таълим муассасаларини қурилиш-таъмирлаш (янги қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш) бўйича шакллантирилган манзилли рўйхатлар асосида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК томонидан ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари, экспертиза хулосаларини тайёрланиши бўйича мониторинг тизимини ўрнатиш ва ҳар 15 кунда раҳбариятга маълумот киритиб бориш; 

ҳудудларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилаётган муассасаларда ишларнинг боришини ўрганиб бориш ҳамда ҳолат юзасидан вазирлик раҳбариятига таклиф киритиб бориш; 

халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларини спорт иншоотлари билан таъминланганлиги бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда спорт заллари мавжуд бўлмаган муассасаларда уларни қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 

янгидан қурилаётган уй-жойлар, массивларни жойлашуви, улардаги аҳоли сони ҳамда яқин атрофдаги таълим муассасаларини жойлашувини ўрганиш ва натижалари юзасидан янги мактаб биноларини қуриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; 

таълим муассасаларини янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича иш турлари ва уларга сарф этиладиган маблағ миқдорларини аниқлаш (бино ва иншоотлар том қисми, иссиқлик тизими, цинган ойналарни алмаштириш, бинони жорий таъмирлаш ва бошқалар); 

таълим муассасаларига кўмир (брикет) ва суюқ ёқилғиси эҳтиёжини аниқлаш ҳамда ҳар бир муассаса кесимида эҳтиёжларни шакллантириш; 

кўмир (брикет) ва суюқ печь ёқилғини етказилиши юзасидан мониторинг юритиш; 

таълим муассасаларидаги яроқсиз, қўлбола ва маънавий эскирган иситиш қозонлари, иситиш печлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириш ва вазирлик раҳбариятига уларни алмаштириш бўйича таклиф киритиш; 

юқори ташкилотлардан келадиган топшириқлар, жойлардан тушадиган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда белгиланган тартибда таклифлар тайёрлаш, жавоб хатларини йўллаш;

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu