Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш тартиби
Вояга етмаган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 12-апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 171-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида низом асосида амалга оширилади.
Фарзандликка олиш фақат ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларга нисбатан, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида йўл қўйилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнининг аризасига ва васийлик ва ҳомийлик органлари тавсиясига кўра фуқаролик ишлари бўйича суд қарори билан амалга оширилади.
Фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар ҳақидаги маълумотларни ва фарзандликка олинувчиларни жойлаштириш бўйича туман, шаҳар фуқаролик судларига тавсиялар тайёрлаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.
Қуйидаги:
· ота-онаси вафот етган;
· ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот етган деб еълон қилинган болалар фарзандликка олиниши лозим бўлган болалар сифатида ҳисобга олинади.
ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум етилган;
ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган;
ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган;
ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган;
ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган;
Фарзандликка олишни хоҳловчи шахс яшаш жойидаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим етади:
· фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, никоҳда қачондан бери турганлиги, ер-хотиннинг бирга ёки алоҳида яшаши, агар фарзандлари бўлса уларнинг сони ва yoshi, фарзандликка олинадиган боланинг yoshi ва жинси кўрсатилган ариза;
· фарзандликка олувчи бўлишни хоҳловчи шахснинг соғлиғи тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси, психиатрия ва наркология муассасалари, тери-таносил касалликлари диспансерининг маълумотномалари.
шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (агар никоҳда бўлса);
оила аъзолари кўрсатилган ҳолда яшаш жойидан маълумотнома;
иш жойидан иш ҳақи кўрсатилган маълумотнома;
иш жойидан ёки яшаш жойидан тавсифнома;
Фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун туман (шаҳар) халқ таълими бўлими болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиб чиқиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида уларнинг фарзандликка олувчилар бўлиши имконияти тўғрисидаги хулосани тайёрлайди. Ушбу хулоса ариза берувчиларга берилади ва фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.
Васийлик ва ҳомийлик органи салбий хулоса ва унга асосланган фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйишнинг рад етилишини хулоса имзоланган санадан бошлаб 5 кун муддатда ариза берувчининг еътиборига етказади. Айни бир вақтда ариза берувчига барча ҳужжатлар қайтарилади ва қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
Вояга етган еркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, қуйидаги шахслар бундан мустасно:
· ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
· касаллик, бахциз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар.
қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқациз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
собиқ фарзандликка олувчилар, агар улар фарзандликка олиш бўйича зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганликлари ёки уларни лозим даражада бажармаганликлари, ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганликлари, фарзандликка олинувчиларга нисбатан шафқацизлик билан муомалада бўлганликлари, шунингдек сурункали ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганликлари муносабати билан фарзандликка олиш бекор қилинган бўлса;
қасддан содир қилган жинояти учун илгари ҳукм қилинганлар.
Фарзандликка олишда қуйидагилар устунлик ҳуқуқига ега бўладилар:
турар жойидан қатъи назар, фарзандликка олинувчининг қариндошлари;
оиласида фарзандликка олинувчи бола яшаётган шахс;
ака-ука, опа-сингилларни улар орасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар;
ўгай ота ва ўгай она;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ УЧУН БОЛАЛАРНИ ТАНЛАШ
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими фуқаролар фарзандликка олувчи номзодлар сифатида ҳисобга қўйилгандан кейин уларга фарзандликка олиш мумкин бўлган бола (болалар) тўғрисидаги ахборотни тақдим етади ва бола (болалар) яшайдиган (турган) жойда болани (болаларни) кўриш учун йўлланма беради.
Агар фарзандликка олишга номзодлар ўз яшаш жойида фарзандликка олиш учун болани танлай олмаса, улар фарзандликка олинадиган бола тўғрисида маълумот олиш учун ўз хоҳишларига кўра бошқа туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ёки Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.
Фарзандликка олишга номзодлар қуйидаги ҳуқуқларга ега:
· бола тўғрисидаги батафсил маълумотни ва унинг қариндошлари борлиги ҳақидаги маълумотларни олиш;
· Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибда бола турган муассасанинг вакили иштирокида болани фарзандликка олишни мустақил тиббий текширувдан ўтказиш учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш.
Фарзандликка олишга номзодлар шахсан:
· бола билан танишишга ва у билан алоқа ўрнатишга;
· боланинг соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса билан танишганликни ёзма шаклда тасдиқлашга мажбур.
фарзандликка олинадиган боланинг ҳужжатлари билан танишишга;
Чет ЕЛ ФУҚАРОЛАРИ ЁКИ ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН БОЛАЛАРНИ ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет ел фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151 — 167, 237-моддалари ҳамда Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида низом талабларига риоя қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болаларни фарзандликка олиш Ўзбекистон Республикасида ўз дипломатик ваколатхонаси мавжуд бўлган давлатларнинг фуқаролари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Фарзандликка олишни истовчи шахсларни рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Бундай фарзандликка олишнинг асосий шарти фарзандликка олиш масаласини кўриб чиқишда фарзандликка олувчиларнинг шахсан иштирок етиши, дипломатик ваколатхонанинг қуйидаги маълумотларни: фарзандликка бола олишни истовчи фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган вақти, турар жойи, моддий аҳволи ҳақидаги маълумотларни, тиббий хулоса, оиланинг ахлоқий-руҳий шарт-шароити, шунингдек, фарзандликка олувчининг ҳар бирига тавсифномаларни ўз ичига олган илтимосномаси ҳисобланади.
Фарзандликка олувчилар фарзандликка олинган болалар балоғатга етгунларига қадар ҳар йили хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари орқали Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига боланинг психик ва жисмоний ҳолати, унинг яшаш ва тарбияланиш шароитлари тўғрисида ахборот тақдим етадилар. Ушбу маълумотлар хорижий давлатнинг махсус ваколатли органи ёки болаларни фарзандликка олиш бўйича ташкилот томонидан тасдиқланиши керак.
Агар фарзандликка олиш натижасида боланинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан белгиланган ҳуқуқлари бузилса, фарзандликка олувчи қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар, фарзандликка олишни амалга ошириш мумкин емас, агар фарзандликка олинган бўлса, у суд тартибида бекор қилиниши керак.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ФАРЗАНДЛИККА ОЛУВЧИЛАР ОИЛАЛАРИДА БОЛАЛАРНИНГ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ ВА УЛАРНИНГ ТАРБИЯЛАНИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ
Фарзандликка олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фарзандликка олинган боланинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлими унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилади.
Ҳудудида бола фарзандликка олинган туман (шаҳар) халқ таълими бўлими фарзандликка олиш тўғрисида туман, шаҳар ҳокимининг қарори чиққандан кейин
7 кун муддатда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига фарзандликка олинган боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли ахборотни юбориши шарт. Кўрсатиб ўтилган маълумотларни беришда фарзандликка олиш сир сақланиши керак. Уни ошкор қилишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.